date

Престианни УЕФАдаги кўрсатмада Винисиусга айтган сўзини айтди

Престианни УЕФАдаги кўрсатмада Винисиусга айтган сўзини айтди

УЕФА Чемпионлар лигасида «Бенфика» — «Реал» учрашувида юзага келган можаро бўйича текширув олиб бормоқда. «Реал» вингери Винисиус Жуниор «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ирқчилик мазмунидаги ҳақорат ишлатганликда айблаганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ESPN хабарига кўра, Престианни УЕФАга кўрсатма берган. Аргентиналик футболчи испан тилида ирқчилик ҳақорати сифатида талқин қилинадиган «mono» сўзини айтганини рад этди. Унинг таъкидлашича, у «m» ҳарфи билан бошланадиган, талаффузи ўхшаш бошқа сўзни ишлатган — бу ҳам ҳақорат ҳисобланади, бироқ ирқчиликка алоқадор эмас ва ноанъанавий жинсий ориентациядаги эркакка нисбатан айтилади.

Қайд этилишича, можаро пайтида Престианни оғзини футболкаси билан беркитиб олган, шу сабабли лабдан ўқиш бўйича экспертларни жалб қилиш деярли фойдасиз.

Учрашувда «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианни УЕФАдаги кўрсатмада Винисиусга айтган сўзини айтди