date

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда ишламоқда

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда ишламоқда

Қанот ҳужумчиси Денис Макаровнинг агенти Алексей Бабир мижозининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги «Динамо»дан Туркиянинг «Кайсериспор» клубига ўтган футболчи яқинда енгил шикаст олганди.

Агент сўзларига кўра, Макаров тўлиқ тикланган ва бутун ҳафта жамоа билан умумий машғулотларда тўлиқ ҳажмда ишламоқда. У клубдаги муҳитдан мамнун, фақат ўша кичик жароҳат режаларни бироз бузган — акс ҳолда, аллақачон бошланғич таркибда майдонга тушган бўларди.

Макаров Туркияда ҳозирча бир учрашувда захирадан майдонга тушиб, 30 дақиқа ўйнашга улгурди.

Якшанба куни «Кайсериспор» Туркия чемпионатининг 23-тури доирасида «Антальяспор»га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда ишламоқда