«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клубда таранглик кучайди

«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб расмийлари эса вазият бўйича изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасида турли тахминларни янада кучайтирмоқда.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан етакчиликни сақлаб турибди. Бироқ захирада битта ўйини бор «Фенербахче» 52 очко билан жуда яқин масофада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг