Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги ноаниқ

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бироқ гап унинг шахсий истаги ҳақида эмас — мухлислар норозилиги фонида клуб билан хайрлашув «ихтиёрий-мажбурий» тус олиши эҳтимоли кучаймоқда. Сўнгги учрашувда алмаштирилган пайтда «Матадор» майдонни тарк этар экан, трибуналар уни ҳуштаклар билан кузатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алмаштириш ҳам вазиятни ўзгартирмади: «Бока» «Платенсе» дарвозасига йўл топа олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Энди Аргентина ОАВ Кавани билан шартномани узайтириш масаласига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг