«Реал» «Бенфика»га қарши Рюдигерни асосий таркибга қайтаради

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши жавоб ўйинини асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қаймоқранглилар» плей-офф босқичи жавоб учрашувида «бургутлар»ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув чоршанба куни бўлиб ўтади. «Gazeta.Ru» Diario AS манбасига таяниб хабар беришича, Алваро Арбелоа бошчилигидаги мураббийлар штаби Ла Лигадаги «Осасуна»га қарши сўнгги баҳсда (1:2) захирада қолган Рюдигерни бу сафар илк дақиқалардан майдонга туширишни кўзламоқда.
«Реал» 32 ёшли футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти: у тўлиқ тикланиб олмагунча, ҳафтасига икки марта ўйнашига йўл қўймаслик ниятида.
Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Арбелоа шогирдлари Лиссабонда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!