date

«Ан-Наср» Жорже Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

«Ан-Наср» Жорже Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

Саудия Арабистони манбаларга кўра, «Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш клуб билан амалдаги келишувини узайтириши мумкин. Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ичида мураббий ишидан мамнун: «Ан-Наср» Жезуш билан ҳамкорликни кейинги мавсумда ҳам давом эттиришни истайди.

Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналду билан боғланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, яъни португалиялик ҳужумчи ёзда клубни тарк этса, мураббий ҳам кетиши мумкинлиги айтилганди. Бироқ яқинда Роналду «Ан-Наср»да қолиш ниятида эканини билдирган.

Жорже Жезуш «Ан-Наср»ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Жорже Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи