date

«Ал-Наср» бош мураббийи Жезуш билан музокарани давом эттирмоқда

«Ал-Наср» бош мураббийи Жезуш билан музокарани давом эттирмоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган янги келишув таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клубда Жезушнинг ҳозирги ишлари юқори баҳоланмоқда ва кейинги мавсумда ҳам у билан ҳамкорликни давом эттириш истаги бор. Аввалроқ, агар ёзда Криштиану Роналду жамоани тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги айтилганди, бироқ ҳужумчи яқинда «Ал-Наср»да қолиш ниятини билдирган.

Жорже Жезуш жамоани ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Айни пайтда «Ал-Наср» чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Жезуш билан музокарани давом эттирмоқда