«Ювентус» Уестон Маккеннини жамоада олиб қолишга яқин

Америкалик ярим ҳимоячи Уестон Маккенни Турин клуби «Ювентус» билан янги шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар музокараларни якунлаб, келишувнинг барча бандларини келиштириб олган. Расмий баёнот яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Маккеннининг «кекса синьора» билан амалдаги битими келаси ёзда якунига етади. Унинг трансфер нархи 22 миллион евроға баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Уестон «Ювентус» сафида 36 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 7 та гол ва 7 та ассист билан ҳиссасига ҳисса қўшди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг