date

«Галатасарай»да маош тўловлари бўйича жиддий муаммо бор

«Галатасарай»да маош тўловлари бўйича жиддий муаммо бор

«Коняспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар эътиборини янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имконияти тобора шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга «Фенербахче»нинг битта ўйини заҳирада бўлиб, у рақибини қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маош тўловлари бўйича жиддий муаммо бор