Спаллетти Англиядан «Ювентус» учун янги куч топди

«Вулверҳэмптон» ярим ҳимоячиси Андре «Ювентус» диққат марказига тушди. Sky Sport хабарига кўра, «кекса синьора» бош мураббийи Лучано Спаллетти марказий чизиқни кучайтиришни истамоқда ва бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнаси учун эҳтимолий нишонлар қаторидан жой олган. Мутахассис 24 ёшли футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt Андре қийматини 28 миллион еврога баҳолаган. Унинг «Вулверҳэмптон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, бироқ жамоанинг АПЛдан тушиб кетиши эҳтимоли кучайса, ёзда таянч ярим ҳимоячини олиб кетмоқчи бўлган клублар учун музокаралар анча осонлашиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг