date

Финалиссима учрашуви учун барча чипта бир зумда сотилди

Финалиссима учрашуви учун барча чипта бир зумда сотилди

Бир ой ўтиб, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари “Финалиссима”да — Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфиналда майдонга тушади. Беллашув Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув учун сотувга қўйилган 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида тугади. Лионел Месси ва Ламин Ямал тўқнашуви мухлислар орасида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўйин ўтказиладиган арена Аргентина ЖЧ финалида французлар устидан ғалаба қозонган айнан ўша стадион ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади: турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади. Мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Финалиссима учрашуви учун барча чипта бир зумда сотилди