date

Россия терма жамоасининг март ойидаги иккинчи рақиби маълум

Россия терма жамоасининг март ойидаги иккинчи рақиби маълум

Март ойида Россия терма жамоаси икки назорат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда. Аввалроқ Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарда Никарагуа билан майдонга тушиши маълум қилинганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 31 март куни BetBoom ўйини доирасида Россия Малига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Санкт-Петербургда ўтказилади ва бошланиши 22:00 да (Тошкент вақти билан) белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA рейтингида 36-ўринда. Бўлажак рақиб Мали эса 54-поғонада жойлашган. Уларнинг атрофида Перу ва Чили бор — Карпин шогирдлари ўтган йил ноябрида айнан шу жамоаларга қарши ўйнаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоасининг март ойидаги иккинчи рақиби маълум