Луис Энрике ПСЖ ва «Челси» ўйини ҳақида фикр билдирди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалига бўлиб ўтган қуръа натижаларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуръага кўра, парижликларнинг рақиби «Челси» бўлди. Жамоаларнинг сўнгги учрашуви июль ойида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ўтган, ўшанда лондонликлар француз грандни йирик ҳисобда мағлуб этганди — 3:0.
«Реванш кайфияти йўқ, аммо инглиз жамоаларига қарши ўйинлар доим жуда кучли мотивация беради. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан бери кўп нарса ўзгарди — ҳозир вазият бутунлай бошқа», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради Topskills Sports UK.
ПСЖнинг уй учрашуви 11 март куни бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 17 март куни Англия пойтахти Лондонда ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг