Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда оғирлигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.
“Чемпионлар лигаси жуда мураккаб. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа боришни истасангиз, энг кучлиларни енгишингиз керак. Акс ҳолда, бунга лойиқ эмассиз”, — деди испан мутахассиси матбуот анжуманида.
Ўтган мавсумда “Манчестер Сити” энг нуфузли Еврокубокдаги иштирокини айнан “Реал”га ютқазиб якунлаган, тўқнашув плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ рўй берганди. Жорий мавсумда жамоалар умумий босқичда ҳам учрашиб, ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида устун келганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг