date

Индзаги атрофида истеъфо гаплари, мураббий эса хотиржам

Индзаги атрофида истеъфо гаплари, мураббий эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозирча мағлубият кўрмаган, бироқ сўнгги ўйинлардаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонагача тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон’да Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. «Ал-Ҳилол» мухлислари орасида ҳам италиялик мутахассисга эътироз билдираётганлар бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам ва ишонч билан қарамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдорда компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги атрофида истеъфо гаплари, мураббий эса хотиржам