date

Нобоа «Рубин» «Барселона»ни ютганида берилган бонусни айтди

Нобоа «Рубин» «Барселона»ни ютганида берилган бонусни айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида тарихий сенсация яратиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша жамоанинг собиқ футболчиси Кристиан Нобоа ўша ғалаба учун берилган мукофот пулларини эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нобоанинг сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг катта премиялар бўлган: ҳар бир футболчи 80 минг доллар олган. Бу ҳақда у «Спорт-Экспресс»га берган изоҳида айтиб ўтган.

Ярим ҳимоячи олинган маблағни дарҳол сарфламаганини, аксинча, жамғарганини таъкидлади — ўша пайтдайоқ ҳисоб-китобни биладиган йигит бўлганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқорироқ поғоналарда якунлаган бўлса, Киевнинг «Динамо»си ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нобоа «Рубин» «Барселона»ни ютганида берилган бонусни айтди