date

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли эканини айтди

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли эканини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ва бу турнирнинг қанчалик мураккаблиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.

Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида Чемпионлар лигасида осон рақиб бўлмаслигини таъкидлади: “Бу турнир жуда қийин. Қайси жамоани айтманг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Агар узоққа боришни истасанг, энг кучлиларни ютушинг шарт. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ эмассан”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Манчестер Сити” энг нуфузли Европа турниридан айнан “Реал”га қарши ўйинда, плей-оффнинг саралаш раундийоқ чиқиб кетганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, унда инглиз клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли эканини айтди