Трансфер кафолатларидан сўнг Роналду «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норози эканини билдирганди. Шу фон да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунигача, яъни 2027 йил ўрталаригача «Ал-Наср» сафида қолиш қарорини қабул қилди. Манбага кўра, ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси вакилларидан топ-футболчилар трансфери бўйича аниқ кафолатларни олган.
Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко фарқ билан таъқиб қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг