Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клубдаги бошқарув масалаларидан норози эканини билдириб қўйди. Шу фон’да юлдуз ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аммо 365Scores манбасига кўра, португалиялик футболчи шартномаси якунгача, яъни 2027 йил ўрталарига қадар «Ал-Наср» сафида қолишга қарор қилган. Хабарда айтилишича, Роналду Саудия Арабистони инвестиция фонди вакилларидан жамоага топ-даражадаги футболчиларни олиб келиш бўйича кафолатлар олган.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда бормоқда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса етакчидан уч очкога ортда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг