date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида гапирди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида гапирди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббийи Жорже Жезуш жамоа етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду олган жароҳат юзасидан фикр билдирди. 41 ёшли футболчи «Ал-Фейҳа»га қарши учрашув (3:1) давомида шикастланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Роналду мушакларида оғриқ сезган ва жамоа таваккал қилмаслик учун уни майдондон олган. Энди клуб шифокорлари жароҳатнинг қанчалик жиддий эканини аниқлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда португалиялик юлдуз 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмаган.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 26 ўйинда қатнашиб, 22 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида гапирди