Серҳоу Гуирассй Боруссия Боруссия Боруссия Дортмундни тарк этмоқчи

Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд ҳужумчиси Серҳоу Гуирассй ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишга қарор қилди. Гвинеялик футболчи клубдаги тактика ва ўйин услубидан норози эканлигини билдириб, фаолиятини янада юқори савиядаги клубда давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
2024-йилда ВфБ Стуттгартдан келган ҳужумчи Боруссия Боруссия Дортмунд сафида 95 та ўйинда 59 та гол уриб, ўзини кўрсатди. Бироқ, жорий мавсумдаги 16 та голига қарамай, у бош мураббий Нико Ковакнинг тактик қарашлари унинг ўйинига мос келмаяпти деб ҳисоблайди.
Футболчининг шартномасида 50 миллион евро эвазига уни қўйиб юборишни назарда тутувчи махсус банд мавжуд. Бу имкониятдан Манчестер Сити, Ливерпул, Арсенал, Барселона, Реал Мадрид, Челси ва Манчестер Юнайтед каби гранд клублар фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, Милан, Тоттенхем ва Фенербаҳче клублари ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд раҳбарияти ҳужумчини жамоада олиб қолишга уринаётган бўлса-да, Европанинг етакчи клублари унинг трансфери учун курашга киришишга тайёр турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!