Роберт Левандовски Барселонани тарк этишини расман эълон қилди

Роберт Левандовски тўрт йиллик фаолиятидан сўнг Барселонани тарк этишини маълум қилди. Полшалик ҳужумчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали ёзги трансфер ойнасида клуб билан хайрлашишини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
"Тўрт йиллик меҳнат ва қийинчиликлардан сўнг, олдинга қараб ҳаракатланиш вақти келди. Мен вазифамни бажарган ҳолда кетмоқдаман. Тўрт мавсум ва учта чемпионлик унвони – бу ажойиб давр эди", деб ёзди футболчи ўз мурожаатида.
Левандовски Каталонияни ўз уйи деб атаб, мухлисларга ва клуб президенти Жоан Лапортага миннатдорчилик билдирди. У 2022-йилда Бавария клубидан келганидан буён 191 та ўйинда майдонга тушиб, 119 та гол уришга ва 24 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
37 ёшли ҳужумчига Барселона томонидан шартномани узайтириш таклиф қилинган бўлса-да, янги шартлар маошнинг камайиши ва ўйин амалиётининг қисқаришини назарда тутган. Ҳозирда футболчига АҚШ ва Саудия Арабистони клублари, шунингдек, Ювентус жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!