Xiaomi Mijia Вирелесс Вакуум Клеанер 4: ақлли ва арзон чангютгич

Xiaomi компанияси Хитой бозорида янги Mijia Вирелесс Вакуум Клеанер 4 сиmsиз чангютгичини тақдим этди. Қурилма нафақат юқори қуввати, балки ифлосланишни автоматик аниқлаш тизими билан ҳам ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Чангютгич дақиқасига 120 000 айланиш тезлигига эга чўткасиз мотор ва 230 АВ сўриш қуввати билан жиҳозланган. Бу уй ҳайвонлари жуни, майда чанг ва бошқа уй ахлатларини самарали тозалаш имконини беради.
Янги моделнинг асосий хусусияти — 180 градусли кўк рангли ёритиш тизими. У қоронғу ёки бориш қийин бўлган жойларда 30 сантиметргача масофадаги чангни аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, инфрақизил датчик ифлосланиш даражасини реал вақт режимида таҳлил қилиб, сўриш қувватини автоматик тарзда мослаштиради.
Қурилма соч ўралиб қолишига қарши ҳимоя, беш босқичли фильтрлаш тизими ва 99,99 фоиз самарадорликка эга ҲEПА Ҳ13 фильтри билан таъминланган. 2600 мА/соат сиғимли аккумулятор тежамкор режимда 90 дақиқагача узлуксиз ишлаш имконини беради.
Хитой бозорида ушбу чангютгичнинг нархи 898 юан (тахминан 130 доллар) этиб белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!