date

Amazon хатоси: харидор битта ўрнига 10 та Samsung 990 PRO ССД олди

Amazon хатоси: харидор битта ўрнига 10 та Samsung 990 PRO ССД олди

Reddit форумида Amazon онлайн-дўкони йўл қўйган ноодатий хато кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ТҳеДанкестЁ тахаллусли фойдаланувчи атиги битта Samsung 990 PRO 2 TB ПСИе 4.0 ССД хотирасига буюртма берган, бироқ кутилмаганда унга 10 дона жамланма етказиб берилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Эълон қилинган ҳисоб-фактура маълумотларига кўра, битта ССД нархи 479 долларни ташкил этади. Шундай қилиб, фойдаланувчи 4790 долларлик маҳсулотни атиги 479 доллар эвазига қўлга киритган. Бу Amazon хатоси харидорга 4300 доллардан ортиқ фойда келтирганини англатади.

Фойдаланувчи ССД билан бирга НЗХТ Kraken Plus 280 AIО процессор совутиш тизимига ҳам буюртма берган. Бу унинг янги компьютер йиғаётганидан ёки мавжуд тизимини модернизация қилаётганидан далолат беради.

Amazon платформасида авваллари ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган. Кўпинча компания ортиқча юборилган маҳсулотларни қайтариб олишни талаб қилмайди. Бироқ, бундай катта ҳажмдаги хато жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Amazon хатоси: харидор битта ўрнига 10 та Samsung 990 PRO ССД олди