Деклан Рисе ўзининг “вибе контроллер” меми ҳақида фикр билдирди

Арсенал ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Рисе ижтимоий тармоқларда оммалашган “вибе контроллер” (кайфиятни бошқарувчи) мемига муносабат билдирди. 105 миллион фунт стерлинг эвазига Лондон клубига ўтган футболчи нафақат майдондаги меҳнати, балки кийиниш хонасидаги ижобий муҳитни сақлаб қолишдаги ўзига хос қобилияти билан ҳам мухлислар эътиборини қозонган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Вогуе нашрига берган интервюсида Рисе жамоа руҳини фақат ўзи кўтаради, деган фикрга қўшилмаслигини айтди. “Биз жуда ёш ва шижоатлимиз, шунинг учун жамоада ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Мен шунчаки қувноқ йигитман, холос”, — деди у. Арсенал собиқ футболчиси Алех Скотт эса Деклан ҳақиқий етакчи эканлигини ва жамоадошлари унга доимо ишонишини таъкидлади.
Футболчилик фаолиятидан ташқари, Рисе мода оламида ҳам ўз ўрнини топмоқда. Бурберрй ижодий директори Даниел Лее уни замонавий Британия футболи ва маданиятининг уйғунлашуви сифатида таърифлайди. Шунга қарамай, Рисе ўзига қаратилган танқидларга ва ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларга эътибор бермасликни афзал кўради.
Келажакдаги халқаро турнирлар ҳақида гапирар экан, Рисе ҳозирги Англия терма жамоасидаги футболчилар, жумладан Букайо Сака, Коул Палмер ва Фил Фоден ўртасидаги чинакам дўстлик жамоани кучли қилаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, айнан шу самимий муносабатлар жамоанинг майдондаги ўйинига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!