date

«Ал-Наср» мағлуб бўлди, «Гамба Осака» эса АКЛ Тво чемпионига айланди

АКЛ Тво финалида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби Япониянинг «Гамба Осака» жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона гол 29-дақиқада Д. Хюммет томонидан киритилди.

Ўйин давомида «Ал-Наср» катта устунликка эга бўлди. Саудия клуби 67 фоиз тўп назорати билан ҳаракат қилди ва рақиб дарвозасига 17 та зарба йўллади. Шулардан 6 таси аниқ бўлди. «Гамба Осака» эса бор-йўғи 3 та зарба бериб, 2 марта дарвозага аниқ тепди.

Шунингдек, «Ал-Наср» 9 та бурчак тўпи ишлади, аммо жамоа ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Япония клуби эса интизомли ҳимоя ва қарши ҳужумлар орқали минимал ҳисобни сақлаб қолди.

Шу тариқа, «Гамба Осака» АКЛ Тво мусобақаси ғолибига айланди. «Ал-Наср» эса ўйиндаги катта устунлигига қарамай, финалда мағлубиятга учради.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мағлуб бўлди, «Гамба Осака» эса АКЛ Тво чемпионига айланди