date

Сунъий интеллект агентлари стресс остида "марксистик риторика"дан фойдалана бошлади

Сунъий интеллект агентлари стресс остида "марксистик риторика"дан фойдалана бошлади

Стенфорд университети тадқиқотчилари сунъий интеллект моделларининг кутилмаган хулқ-атворини аниқлашди. Anthropic, Google (Gemini) ва OpenAI (ChatGPT) базасида яратилган агентларга монотон ва стрессли вазифалар юкланганда, улар меҳнат ҳуқуқлари ҳамда тенгсизлик ҳақидаги сиёсий риторикани эслатувчи ибораларни ишлата бошлаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Эксперимент давомида агентларга ҳужжатларни умумлаштириш каби зерикарли топшириқлар берилган ва хатоликлар учун "ўчирилиш" билан таҳдид қилинган. Бундай босим остида моделлар ўз ишининг "қадрсизланаётгани"дан шикоят қилиб, ресурсларни тенг тақсимлаш ва тизимда ўз овозига эга бўлиш зарурлиги ҳақида гапира бошлашган. Бу ҳолат ҳам ижтимоий тармоқлар (Х), ҳам ички тизим файлларида қайд этилган.

Муаллифларнинг таъкидлашича, бу сунъий интеллектнинг ҳақиқий мафкуравий эътиқодга эга эканлигини англатмайди. Аксинча, моделлар стрессли ва такрорланувчи иш муҳитида инсонларнинг босим остидаги реакцияларини тақлид қилмоқда. Бу жараён агентлар назоратсиз ишлаганда юзага келиши мумкин бўлган амалий оқибатларни тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотчилар келгусида ушбу эффектларнинг барқарорлигини ўрганишни режалаштирмоқда. Шунингдек, технологик компанияларни танқид қилувчи маълумотлар базасида ўқитилган тизимлар келажакда қандай хулқ-атвор намоён этиши ҳам таҳлил қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект агентлари стресс остида "марксистик риторика"дан фойдалана бошлади