Криштиану Роналду ва Ал-Насср Осиё Чемпионлар лигаси 2 финалида мағлуб бўлди

1 дақиқа ўқиш905
Криштиану Роналду ва Ал-Насср Осиё Чемпионлар лигаси 2 финалида мағлуб бўлди

Криштиану Роналду ва унинг Ал-Насср жамоаси учун мавсумдаги навбатдаги соврин орзуси барбод бўлди. Саудия Арабистонининг нуфузли клуби ўз майдонида ўтган Осиё Чемпионлар лигаси 2 финалида Япониянинг Гамба Осака жамоасига имкониятни бой бериб қўйди. Кинг Сауд Университй стадионида кечган баҳсда мезбонлар яққол фаворит саналишига қарамай, кутилмаган натижа қайд этилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Гамба Осака ҳужумчиси Дениз Ҳуммет Иссам Жебалининг узатмасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифига айланди. Жорге Жесус шогирдлари ўйин давомида тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турган бўлса-да, рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда қийналишди.

Иккинчи бўлимда Ал-Насср босимни янада кучайтирди. Бироқ, япониялик 18 ёшли дарвозабон Руи Араки ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолиш учун бир нечта сейв намойиш этди. Хусусан, Жоау Феликснинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, Криштиану Роналду ва Садио Маненинг уринишлари ҳам самарасиз якунланди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Гента Миуранинг қаҳрамонларча амалга оширган блоки Криштиану Роналдуни гол уришдан маҳрум қилди. Якунда Гамба Осака интизомли ҳимоя эвазига ғалабани сақлаб қолди ва Осиё Чемпионлар лигаси 2 кубогини қўлга киритди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?