Олимлар қора туйнуклар бирлашувида қоронғу материя изларини аниқлади

1 дақиқа ўқиш3K
Олимлар қора туйнуклар бирлашувида қоронғу материя изларини аниқлади

Қоронғу материя замонавий фаннинг энг катта сирларидан бири бўлиб қолмоқда. Астрономлар ҳисоб-китобларига кўра, у Коинот массасининг асосий қисмини ташкил этади, бироқ у электромагнит нурланиш билан ўзаро таъсирга киришмагани учун уни бевосита кузатиш имконсиз. Массачусетс технология институти (МIT) тадқиқотчилари ушбу сирли моддани қора туйнукларнинг бирлашуви жараёнида ҳосил бўладиган гравитацион тўлқинлар орқали аниқлашга уриниб кўришди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Физиклар агар қора туйнуклар қоронғу материя булути ичида бирлашса, бу муҳит гравитацион тўлқинлар нақшини ўзгартириши кераклигини тахмин қилишди. Улар ЛИГО-Вирго-КАГРА (ЛVK) детекторлари орқали олинган 28 та гравитацион сигнални таҳлил қилиб, ГВ190728 ва ГВ190814 ҳодисаларида стандарт вакуум моделидан четга чиқиш ҳолатларини аниқлашди. Хусусан, ГВ190728 сигнали қоронғу материя таъсирини назарий жиҳатдан тасдиқловчи энг яққол далил бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар бу натижаларни ҳали қоронғу материянинг узил-кесил кашф этилиши деб аташга шошилмаяпти. Бироқ, ушбу услуб қора туйнукларни табиий гравитацион интерферометрлар сифатида ишлатиб, фундаментал физика сирларини очишда янги даврни бошлаб бериши мумкин. Келгусида кўпроқ кузатувлар орқали бу аномалияларнинг табиати аниқроқ ўрганилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?