Вайне Рооней Муҳаммад Салахни ҳурматсизликда айблади

Манчестер Юнайтед афсонаси Вайне Рооней Ливерпул ҳужумчиси Муҳаммад Салахни бош мураббий Арне Слотга нисбатан қилган очиқ ҳурматсизлиги учун кескин танқид қилди. Роонейнинг фикрича, мисрлик футболчи ўзини жуда худбин тутмоқда ва жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Салах ижтимоий тармоқларда Журген Клопп давридаги "ҳеавй метал" услубидаги футболни соғинганини ёзиб чиққан эди. Рооней бу баёнотни Арне Слотнинг тактик услубига қарши қаратилган очиқ ҳужум деб баҳолади ва Салахнинг ҳозирги жисмоний ҳолати бундай юқори темпда ўйнашга мос эмаслигини таъкидлади.
Собиқ ҳужумчи Арне Слотдан қатъий чоралар кўришни ва Салахни мавсумнинг сўнгги ўйинида таркибдан четлатишни талаб қилди. Рооней ўз фаолиятидан мисол келтириб, Сир Алех Фергусон ҳам шундай вазиятда уни таркибдан олиб ташлаганини ва мураббий ҳар доим жамоа интизомини биринчи ўринга қўйиши кераклигини эслатди.
Салах жорий мавсумда ўзининг аввалги даражасидан анча паст ўйин кўрсатмоқда. Роонейнинг сўзларига кўра, футболчи ўзининг муваффақиятсиз мавсумини яшириш учун атайлаб шундай шов-шувли баёнотлар билан жамоа эътиборини чалғитишга уринмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!