date

Роберт Левандовски Барселонадаги хайрлашув оқшомида кўз ёшларини тия олмади

Robert Lewandowski Barselonadagi xayrlashuv oqshomida ko‘z yoshlarini tiya olmadi

Роберт Левандовски якшанба куни Реал Бетисга қарши кечган баҳсдан сўнг Барселона мухлислари билан жуда таъсирли тарзда хайрлашди. Spotify Камп Ноу стадионида ўтган учрашув полшалик ҳужумчи учун каталонияликлар сафидаги сўнгги уй учрашуви бўлди. Мухлисларнинг олқишлари ва ўз исмини ҳайқириқлар билан қўллаб-қувватлашлари футболчини кўз ёшларига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бош мураббий Ханси Флик 83-дақиқада Левандовскини захирага олди, бу эса тажрибали ҳужумчига стадионни алоҳида ҳурмат билан тарк этиш имконини берди. Гарчи у ўйинда гол ура олмаган бўлса-да, ўйин тугаганидан кейин ҳам мухлислар стадионни тарк этмай, ўзларининг севимли 9-рақамли футболчисини олқишлашда давом этишди.

Ўйиндан сўнг оиласи билан майдонга чиққан Роберт Левандовски мухлисларга мурожаат қилиб, Барселонадаги фаолияти давомида ўзини уйидагидек ҳис қилганини таъкидлади. У клуб билан бирга етти совринни қўлга киритганини ва бу миссия якунига етганини қайд этиб, Барселона ҳар доим унинг қалбида қолишини айтди.

Ханси Флик ўз шогирдини ҳақиқий профессионал ва ёшлар учун ўрнак бўла оладиган футболчи деб атади. Мураббийнинг сўзларига кўра, Левандовски каби савияли ҳужумчини топиш ва унинг ўрнини тўлдириш клуб учун жуда қийин вазифа бўлади, чунки у ўтган ўн йилликнинг энг яхши ҳужумчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберт Левандовски Барселонадаги хайрлашув оқшомида кўз ёшларини тия олмади