Боруссия Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд Жадон Санчо трансферидан воз кечиб, Арсенал юлдузини нишонга олди

Боруссия Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд спорт директори Оле Боок клуб трансфер стратегиясини ўзгартириб, Жадон Санчо билан доимий шартнома имзолаш фикридан қайтди. Немис клуби эндиликда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Санчо билан музокаралар ҳозирча тўхтатилган, чунки клуб мураббийлар штаби жамоанинг тактик эҳтиёжларини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд жамоаси Жулиан Брандтнинг ўрнини босадиган ижодкор футболчи изламоқда. Бу борада асосий номзод сифатида Арсенал ёш иқтидор эгаси Этҳан Нванери кўрилмоқда. Айни дамда Марсел сафида ижара асосида ўйнаётган 19 ёшли футболчи клуб раҳбариятининг эътиборини тортган, бироқ унинг юқори трансфер қиймати битимни мураккаблаштирмоқда.
Оле Боок Sky Sport нашрига берган интервюсида мавсумолди тайёргарлик бошлангунга қадар таркибни бир ёки икки нафар янги футболчи билан кучайтириб олишни мақсад қилганини таъкидлади. Клуб уч ҳимоячи билан ўйнаш тактикасига мос келадиган, қанотларга ҳам ўта оладиган универсал "ўнлик" позицияси вакилини қидирмоқда.
Нванери билан бир қаторда, Боруссия Боруссия Боруссия Дортмунд Ҳертҳа Берлиннинг 16 ёшли иқтидорли футболчиси Кеннет Эичҳорнни ҳам кузатмоқда. Ушбу ёш футболчи учун Манчестер Сити, Бавария ва Баер Леверкузен каби клублар ҳам кураш олиб бормоқда. Эичҳорннинг шартномасида 9 миллион евролик товон пули мавжуд бўлса-да, унинг умумий трансфер қиймати клуб учун жиддий сармояни талаб қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!