date

Anthropic компанияси рақобатчилари фойдаланадиган Стаинлесс стартапини сотиб олди

Anthropic kompaniyasi raqobatchilari foydalanadigan Stainless startapini sotib oldi

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган Anthropic душанба куни Стаинлесс стартапини харид қилганини эълон қилди. Ушбу компания Stripe собиқ муҳандиси Алекс Раттрей томонидан асос солинган бўлиб, унинг дастурий таъминотидан OpenAI, Google ва Cloudflare каби йирик технологик гигантлар кенг фойдаланиб келган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Битим шартлари ошкор этилмаган бўлса-да, аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Anthropic ушбу стартап учун 300 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган бўлиши мумкин. Стаинлесс компанияси Сеқуоиа Капитал ва Andreessen Horowitz каби нуфузли венчур фондлари томонидан молиялаштирилган.

Стаинлесс асосан дастурчиларга API билан ишлашда ёрдам берувчи SDK (дастурий таъминотни ишлаб чиқиш тўпламлари) яратиш ва уларни автоматлаштирилган тарзда янгилаб бориш хизматлари билан машҳур. Ушбу технология AI агентлари учун ташқи дастурлар билан боғланишда жуда муҳим ҳисобланади.

Anthropic компаниясининг маълум қилишича, Стаинлесс хизматлари эндиликда фақат уларнинг ўзига хизмат қилади ва бошқа компаниялар учун ёпилади. Ҳозирги кунга қадар яратилган SDK'лар эса мижозлар ихтиёрида қолади ва улардан фойдаланишда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.

Алекс Раттрей ўз баёнотида Anthropic билан ҳамкорлик қилиш ва Claude платформасини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан мамнун эканини таъкидлади. Бу харид Anthropic'га ўз инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва рақобатчилардан устунликка эришиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Anthropic компанияси рақобатчилари фойдаланадиган Стаинлесс стартапини сотиб олди