date

Гави Реал Мадрид ичидаги жанжал ва Аурелиен Тчоуамени ҳақида кескин гапирди

Gavi Real Madrid ichidagi janjal va Aurelien Tchouameni haqida keskin gapirdi

Барселона юлдузи Гави Испаниянинг икки гигант клуби ўртасидаги рақобатни янги босқичга олиб чиқди. Ярим ҳимоячи Реал Мадрид таркибида Аурелиен Тчоуамени ва Федерико Вальверде ўртасида юз берган жисмоний тўқнашувга клуб раҳбарияти томонидан билдирилган муносабатни танқид қилди. Гавининг фикрича, “қироллик клуби” интизом масаласида хатога йўл қўйган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Mundo Deportivo нашрига берган интервюсида Гави Бернабеу даҳлизларидаги ички низолар ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумотларга кўра, Аурелиен Тчоуамени ва Федерико Вальверде ўртасидаги жанжал жисмоний тўқнашувга айланиб кетган ва оқибатда Вальверде шифохонада чок туширишга мажбур бўлган. Гави бундай вазиятда мураббий қатъийроқ чора кўриши кераклигини таъкидлади.

“Машғулотлардаги рақобат ва кичик тушунмовчиликлар мавсумнинг қизғин палласида нормал ҳолат, бу рақобатбардошликдан далолат беради. Аммо агар иш муштлашувгача бориб етса, мураббий бундай футболчини ўйинга туширмаслиги керак. Агар улар ҳақиқатдан ҳам уришган бўлса, Аурелиен Тчоуамени қайдномага киритилиб, майдонга туширилгани хато бўлган”, — деди Гави.

Шунингдек, Гави Реал Мадрид президенти Флорентино Перезнинг Негреира иши бўйича айтган гапларига ҳам муносабат билдирди. Перез ўз клубидан еттита Ла Лига чемпионлиги “ўғирланганини” иддао қилган эди. Гави эса Мадрид томони доим Барселона муваффақиятларини каmsитишга уринишини айтиб ўтди.

“Ҳамма билади, Мадридда биз ютган совринларни доим қадрсизлантиришга ҳаракат қилишади. Бу бизни ташвишга солмаслиги керак. Кўплаб Ла Масиа тарбияланувчилари билан, катта трансферларсиз кетма-кет икки марта чемпион бўлиш катта меҳнат маҳсулидир”, — дея қўшимча қилди 21 ёшли футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гави Реал Мадрид ичидаги жанжал ва Аурелиен Тчоуамени ҳақида кескин гапирди