date

Джон Стоунз Винсент Компани ва Гарри Кейн билан Бавария сафига қўшилиши мумкин

Джон Стоунз Винсент Компани ва Гарри Кейн билан Бавария сафига қўшилиши мумкин

Мюнхеннинг Бавария клуби ёзги трансфер ойнасида Манчестер Сити ҳимоячиси Джон Стоунзни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Тажрибали марказий ҳимоячи Этиҳад Стадиумда ўтказган 10 йиллик муваффақиятли фаолиятидан сўнг жамоани эркин агент сифатида тарк этишга яқин турибди. Агар ушбу трансфер амалга ошса, у собиқ жамоадоши Винсент Компани ва Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн билан Мюнхен клубида бирлашади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Даилй Маил нашри хабарига кўра, Бавария раҳбарияти Стоунз номзодини ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий мақсад сифатида белгилаган. 31 ёшли ҳимоячининг шартномаси якунланаётгани уни бозордаги энг жозибадор вариантлардан бирига айлантирмоқда. Мюнхенликлар устози Винсент Компани собиқ ҳамкасбининг имкониятларини жуда яхши билади ва уни ўз лойиҳасининг муҳим бўлаги сифатида кўрмоқда.

Джон Стоунз 2016-йилда Эвертон клубидан 47,5 миллион фунт эвазига Манчестер Сити сафига ўтган эди. У Пеп Гуардиола қўл остида 293 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 6 марта Англия Премер-лигаси ҳамда Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Бироқ сўнгги вақтларда жароҳатлар унинг ўйин амалиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гарчи Бавария асосий даъвогар бўлиб турса-да, футболчига бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бор. Хусусан, унинг собиқ жамоаси Эвертон, Испаниянинг Барселона клуби ва Англиянинг бошқа жамоалари вазиятни кузатиб бормоқда. Шунга қарамай, Бавария каби гранд жамоада тўп суриш ва Винсент Компани билан қайта ишлаш имконияти Стоунз учун ҳал қилувчи омил бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джон Стоунз Винсент Компани ва Гарри Кейн билан Бавария сафига қўшилиши мумкин