date

Касемиро Интер Миами жамоасини танлади: Лионел Месси билан бир жамоада ўйнайди

Casemiro Inter Miami jamoasini tanladi: Lionel Messi bilan bir jamoada o‘ynaydi

Манчестер Юнайтед жамоасини тарк этган бразилиялик афсонавий ярим ҳимоячи Касемиро фаолиятини АҚШнинг Мажор Леагуе Соксер (MLS) чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. Тажрибали футболчи кўплаб таклифлар орасидан айнан Интер Миами клубини танлаган ва тез орада Лионел Месси билан бир сафда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic нашрининг хабар беришича, 34 ёшли футболчи Висе Ситй лойиҳасига қўшилишга қатъий қарор қилган. Беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган Касемиро учун ЛА Галакси жамоаси ҳам жиддий кураш олиб борган эди. MLS қоидаларига кўра, Калифорния клуби футболчи устидан "кашфиёт ҳуқуқи"га (дисковерй rights) эга бўлса-да, бразилиялик юлдузнинг шахсан ўзи Маями вариантини маъқул кўрган.

Ушбу трансферни амалга ошириш учун Интер Миами раҳбарияти молиявий креативлик ишлатишига тўғри келади. Ҳозирда жамоада "Белгиланган ўйинчи" (Десигнатед Плаер) ўринлари банд бўлгани сабабли, Касемиро дастлаб Жорди Алба каби махсус ажратилган маблағлар (ТАМ) ҳисобидан маош олади. Кейинчалик, жамоада жой бўшаши билан унинг маоши ва мақоми кўтарилиши кўзда тутилган.

Агар келишув якунига етса, Интер Миами ЛА Галакси клубига футболчи билан музокара қилиш ҳуқуқини сотиб олиш учун компенсация тўлайди. Бу худди аввалроқ Лос-Анжелес жамоаси Марко Реус трансфери учун Чарлотте ФК клубига 400 минг доллар тўлаганига ўхшаш жараён бўлади.

Касемиро жамоага қўшилса, у нафақат Лионел Месси, балки Родриго Де Паул ва Герман Бертераме каби юлдузлар билан бирга тўп суради. Бу трансфер Жавиер Масчерано кетганидан сўнг қийин даврни бошдан кечираётган Маями клуби учун таркибни кучайтириш йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Касемиро Интер Миами жамоасини танлади: Лионел Месси билан бир жамоада ўйнайди