AMD 84 ядроли ва 384 МБ кешга эга ЭПЙК 8005 процессорларини тақдим этди

AMD компанияси серверлар учун мўлжалланган янги ЭПЙК 8005 (Soraно) процессорлар линиясини расман намойиш қилди. Ушбу чиплар асосан энергия самарадорлиги юқори ва ихчам тизимлар — саноат серверлари, телекоммуникация инфратузилмалари ҳамда маълумотларни сақлаш тизимлари учун ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги линиянинг асосий ўзига хослиги шундаки, унда "соддалаштирилган" Зен 5к ядроларидан воз кечилган. Барча процессорлар фақат тўлиқ қувватли Зен 5 ядролари асосида қурилган бўлиб, улар 8 тадан 84 тагача ядро (168 тагача оқим) конфигурацияларида, бир сокетли форматда тақдим этилади.
Туркумнинг флагмани ҳисобланган ЭПЙК 8635П модели 84 та ядро ва 384 МБ ҳажмдаги Л3 кеш хотирасига эга бўлди. Унинг ТДП кўрсаткичи 225 Вни ташкил этади, максимал частотаси эса 4,5 ГГс гача етади. Бу кўрсаткичлар ихчам тизимлар учун юқори унумдорликни кафолатлайди.
Олдинги авлод (ЭПЙК 8004) билан солиштирилганда, янги процессорлар унумдорликда 40 фоизгача ўсишни таъминлайди, энергия самарадорлиги эса 9,5 фоизга яхшиланган. AMD маълумотларига кўра, Intel Хеон туркумидаги ўхшаш моделлар билан қиёслаганда, янги чиплар камроқ энергия сарфлаган ҳолда 91 фоизгача юқори самарадорлик кўрсатмоқда.
Янги процессорлар замонавий ПСИе 5.0 интерфейсини ва DDR5 тезкор хотира стандартини қўллаб-қувватлайди. Бу эса маълумотлар узатиш тезлигини сезиларли даражада ошириш ва замонавий сервер эҳтиёжларини қондириш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!