date

Англиянинг ЖЧ-2026 таркиби: Беллингҳам бор, Фоден ва Палмер эса йўқ

Angliyaning JCH-2026 tarkibi: Bellingham bor, Foden va Palmer esa yo‘q

Англия терма жамоаси бош мураббийи Тҳомас Тучел 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун 26 нафар футболчидан иборат якуний қайдномани эълон қилди. Рўйхатдан Жуд Беллингем ва Нони Мадуеке каби юлдузлар жой олган бўлса, Фил Фоден ҳамда Коул Палмер каби кутилмаган номлар таркибдан ташқарида қолди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Жамоага Гарри Кейн сардорлик қилади. Ҳужум чизиғида унга Иван Тоней, Оллие Ваткинс ва Маркус Рэшфорд каби футболчилар рақобат ҳамда кўмак бериши кўзда тутилган. Тҳомас Тучел 55 кишилик кенгайтирилган рўйхатдан энг муносибларини саралаб олишда анча қийинчиликка дуч келганини таъкидлаб ўтди.

Дарвозабонлар позициясида Жордан Piккфорд, Деан Ҳендерсон ва Жамес Траффорд танланган. Ҳимоя чизиғида эса Джон Стоунз, Марк Гуеҳи ва Реэсе Жамес каби тажрибали ўйинчилар билан бирга Тино Ливраменто ва Жарелл Қуансаҳ каби ёшлар ҳам бор. Ярим ҳимояда асосий эътибор Реал Мадрид юлдузи Жуд Беллингем ҳамда Деклан Рисега қаратилади.

Энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган плеймейкерлар позициясида Беллингҳам 10-рақамли ролни эгаллаши кутилмоқда. Шунингдек, Англия Премер-лигасида чемпионликни нишонлаган Эберечи Эзе ва Астон Вилла вакили Морган Рогерц ҳам ижодкорлик учун масъул бўлади.

Англия терма жамоаси Шимолий Америка майдонларида ўтадиган турнирда 60 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят бош совринни қўлга киритишни мақсад қилган. Мухлисларнинг катта умидлари остида шаклланган ушбу таркиб халқаро майдонда ўз сўзини айтишга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англиянинг ЖЧ-2026 таркиби: Беллингҳам бор, Фоден ва Палмер эса йўқ