date

Т2 оператори Москвада ўнлаб Гбит/с тезликдаги оптик толали алоқа тармоқларини қуради

Т2 оператори Москвада ўнлаб Гбит/с тезликдаги оптик толали алоқа тармоқларини қуради

Т2 мобил алоқа оператори (собиқ Tele2) пойтахт минтақасида таянч станцияларини ишга тушириш стратегиясини ўзгартирди. Толали-оптик алоқа линияларидан (ТОАЛ) фойдаланиш алоқа сифатини яхшилаш, тармоқ ўтказувчанлигини ошириш ва миллионлаб абонентлар учун хизматлар барқарорлигини таъминлаш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Лойиҳа жорий йилнинг март ойида мос келадиган ҳудудларни танлаш билан бошланган эди. Ҳозирда Москва ва унинг атрофидаги 400 га яқин майдончада ишлар олиб борилмоқда. Қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари ёз ойларига режалаштирилган бўлиб, илк тижорий сайтларни 2026-йилнинг августида ишга тушириш кўзда тутилган.

Операторнинг тушунтиришича, оптик толали технология маълумотларни ўнлаб Гбит/с тезликда узатишни таъминлайди ва келгуси йиллар учун трафик ўсиши захирасини яратади. Шунингдек, ТОАЛ минимал кечикишларни кафолатлайди ҳамда об-ҳаво шароитлари ва кучланиш ўзгаришларига чидамлиликни оширади.

2027-йилда Т2 ушбу лойиҳани кенгайтиришни ва таянч станцияларини устувор равишда оптик толали линиялар асосида ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания техник директори Андрей Maxанковнинг сўзларига кўра, радиореле линияларини қуриш ҳозирги шароитда қиммат ва кам қувватли бўлиб қолмоқда, шу сабабли ўз оптик толали тармоғига ўтиш оптималлаштиришнинг муҳим омилидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Т2 оператори Москвада ўнлаб Гбит/с тезликдаги оптик толали алоқа тармоқларини қуради