
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 20 май куни Нью-Йорк (АҚШ)даги Madison Square Garden аренасида «Кроуфорд — Диас» шоуси доирасида навбатдаги жангини ўтказди.
2016 йилги Олимпия ўйинларининг ғолиби, 25 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров (1−0−0, 1 нокаут) 26 ёшли америкалик Агустин Маурасга (6−2−3, 3 нокаут) қарши рингга кўтарилди.
8 раунд давом этган баҳсда ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди. Ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров апрель ойида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.

«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар