Ҳаммаси ўша машъум тарихдан бошланди. АниқроғИ, бизни қувонтирган хабарнинг кетидан нохушхабар келди. Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқиши бизни қувонтирганди ўшанда, Самвел Бабаяннинг бош мураббий этиб тайинлангани эса умуман кутилмаган ва тушунарсиз ҳолат бўлди. Кўнглимиз бир ғашликни сезган экан. Ўшанда Бабаяннинг терма жамоа мураббийи этиб тайинланиши ўзбек футболининг таназзули йўлида ташланган дастлабки қадам бўлганди. Буни ўшанда Бабаянни терма жамоа мураббийи қилиб тайинлаганлар ҳам вазиятнинг шундай тус олишини тусмоллашган, ахир менежер мураббий бўла олмаслигини футболни тушунмаганлар ҳам билади, ваҳоланки, ўзбек футболини футболни тушунадиганлар бошқаряпти-ку!
АЙЁРОНА СТАРТ
Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинлангач, кўпчилик бундан норози бўлганди. Бироқ кейинчалик терма жамоамиз шунақанги рақиблар билан ўйнадики, биз бу рақибларни мураббийсиз ҳам мағлуб этардик. Шимолий Корея устидан қозонилган ғалаба эса шунчаки олдинги мураббийлардан қолган тактика асорати эди. Хуллас, кучсиз рақиблар танланди, терма жамоамиз бундай кучсиз рақибларни, табиийки, мағлуб этди ва бундай сохта ғалабалар ёрдамида Бабаян салкам даҳо даражасига чиқарилди. Чунки Самвел Бабаян бошчилигида терма жамоамиз ўзига хос мағлубиятсиз серияни ҳам вужудга келтирганди, бироқ бора-бора асл вазият ойдинлаша борди.
ИНҚИРОЗНИНГ БОШЛАНИШИ
Самвел Бабаян терма жамоага ўзининг тушунарсиз тактикасини сингдира боргани сари терма жамоанинг ўйини кучсизлаша борди. Аввало, Самвел Бабаян таркибни ўта жиннича ҳолатга келтирди. Биз шу пайтгача умуман кўрмаган аллақандай Александр Лобанов қисқа муддат ичида терма жамоанинг асосий посбонига айланди. Бабаяннинг нега бундай аҳмоқона қарорга келганини эса унинг ўзи ва Яратган Эгам билади, холос. Шуниси аниқки, у бундай қарорга терма жамоа манфаатини ўйлаб келгани йўқ, чунки асосий таркибга муносиб бўлмаган ва ишончни оқламаган дарвозабонни асосий таркибга жойлаштириш терма жамоага фақат ва фақат зарар келтиради. Бабаян буни биларди, кейинчалик ишонч ҳосил қилди ҳам, аммо у шунчаки терма жамоанинг ғалаба қозониши кераклиги ҳақидаги тушунчаларга тупуриб қўйди, Лобанов терма жамоани инқирозга етаклаган омиллардан бири бўлди.
Кейин эса қаердандир Сергеев пайдо бўлди. Бабаян эса бу футболчини терма жамоанинг асосий таркибига муҳрлаб қўйди. Бу қарор эса кейинчалик шунақанги зарар келтирдики... Энг алам қиладигани Хитойга қарши ўйинда икки йилдан бери бирор марта гол уролмаган Сергеев туширилди ва кутилганидек ишончни оқламади, қулай вазиятларни кўкка совурди. Оқибатда Хитой биргина вазиятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетди. Натижада аҳволимиз янада оғирлашди. Олдинда бизни Жанубий Кореяга қарши ўйин кутиб турарди ва бу ўйинда ғалаба қозонишга мажбур эдик. Одатда, мураббий бундай вазиятларда ишончни оқлайдиган футболчиларни асосий таркибда майдонга туширади. Бироқ Самвел Бабаян яна терма жамоамизга хоинлик қилди, номардлик қилди. Асосий таркибда яна Сергеев майдонга туширилди. Баъзида Бабаянни айнан Сергеев ёки бошқа баъзи футболчиларнинг терма жамоа асосий таркибида ўйнаши учун ёлланган ишчига ўхшатаман. Чунки Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам Сергеевнинг асосий таркибда майдонга туширилишини бошқача изоҳлай олмайман. Қани Темурхўжа Абдухолиқов? Қани Фозил Мусаев? Бизнингча, нафақат Самвел Бабаян, балки бутун бошли мураббийлар штаби терма жамоанинг манфаатига тупуриб қўйгандек. Чунки Сергеев ёки Лобановнинг терма жамоа даражасидаги ўйинчи эмаслигини ёрдамчи мураббийлар яхши билишарди, бироқ улар ҳам миқ этишмади, аксинча, ташаббус кўрсатишгандир, балки. Нима бўлганда ҳам айнан мураббийлар штабининг уқувсизлиги, саводсизлиги, виждонсизлиги туфайли Жанубий Кореяга қарши жуда ночор таркиб танланди. Игор Сергеев ўйнаган дақиқалар кўкка совурилди, Акмал Шораҳмедовнинг эса ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ жўнатиб юборилиб, ўрнига жароҳатидан эндигина қутулган Даврон Ҳошимовнинг туширилиши эса ўзбек футболининг, терма жамоа тақдирининг устидан очиқчасига кулиш бўлди. Даврон Ҳошимовнинг асосий таркибда тушиши терма жамоанинг манфаатидан устун келди. Сергеев ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин,
Алам қиладигани, кеча Жанубий Корея жон куйдириб ўйнагани йўқ. кеча Жанубий Корея ғалаба учун ҳаракат қилмади. Агар астойдил ўйнаганида корейслар камида 2 та гол уришарди. Лекин рақиб бизга имкон берди, биз эса айрим оёғИ қийшиқларнинг касрига қолдик, ҳатто иккинчи бўлимда Гейнрихнинг зарбасини инобатга олмаганда тузук зарба ҳам бера олмадик. Натижада бизни мутлақо қониқтирмайдиган дуранг қайд этилди. Энг қизиғИ, ҳаёт-мамот ўйинида уруш ўчоғида яшаётган суриялик футболчилар Эрон дарвозасига иккита гол киритди. Бизнинг футболчилар эса тўқликка шўхлик қилиб, тараллабедод қилишди. Йўқса Хитойга ютқазганларидан кейин самолётда бемалол ўйин ўйнашмасди, бир дунё совға-салом олиш эса кўнггилларига сиғмасди. Самвел Бабаян эса айнан терма жамоа учун қайғура олмайдиган футболчиларни асосий таркибга жалб қилди, ахир ўзи ҳам терма жамоамиз учун қайғурмасди-да!
Хуллас, Самвел Бабаян ўзбек футболини қутқариш учун келганди, бироқ умуман қутқариб бўлмайдиган ҳолга солиб кетди. Бабаян ўзбек футболининг гўрковига айланди. Ҳайронман шундай шармандагарчиликлардан кейин мураббийлар ва футболчиларимиз қандай бош кўтариб юришаркин? Ёки шунчалик безлашиб кетдикми?
Энди кейинги мундиални кутамиз. Унгача Бабаяннинг кетиши аниқ, бизнингча. Фақат ўзбек футболи раҳбариятидан ҳам талаб, ҳам илтимос, Бабаяннинг ўрнига чинакам мутахассисни олиб келинг, ишқилиб, бу сафар механик ёки сантехникни мураббий қилиб тайинламанг. Ахир шунча одамнинг нафратига такрор ва такрор қолишни истамассиз...
Манба: stadion.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас