Криштиану Роналдудан қисқа қайтиш сўзи

Юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида ЖЧ–2026 саралаш ўйинларида қатнашганидан сўнг Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубига қайтди. Футболчи ижтимоий тармоқларда фақат битта сўз ёзди: "Қайтиш".
Эслатиб ўтамиз, Ирландияга қарши ўйинда (0:2) Роналду қизил карточка олиб, Арманистон миллий жамоасига қарши учрашувни (9:1) ўтказиб юборди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Саудия клубининг 11 ўйинида иштирок этиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг