
Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"га қарши ўйинда қизил карточка олиб майдондан четлаштирилган ҳимоячи Рональд Араухо руҳий қийинчиликларга дуч келмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, уругвайлик футболчи "Барселона"дан ўзини психологик тиклаш учун вақт ажратишни сўраган.
Ҳозирда Араухо ўйинларга тайёр эмас, у яна жамоасига зарар етказишдан қўрқмоқда. "Барселона" футболчига ҳеч қандай иккилланмасдан аниқ муддат белгиламасдан таътил берди.
Клуб 26 ёшли ҳимоячини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Бундан аввалроқ, "Барселона" президенти Жоан Лапорта Араухони танқидлардан кейин оммавий равишда қўллаб-қувватлаган эди.
Жорий ҳафтада "Барселона" Ла Лига доирасида "Атлетико Мадрид"га қарши ўз майдонида ўйин ўтказиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.