
Саудиянинг “Ан-Наср” жамоаси ва Португалия термасининг етакчи юлдузи Криштиану Роналду футболдан ташқаридаги бизнес империясини яна кенгайтирмоқда. Marca нашри ёзишича, машҳур ҳужумчи Мадрид юрагида очилаётган янги, ёпиқ форматдаги Mega Members Club лойиҳасида ҳаммуассис сифатида иштирок этмоқда.
Манба маълумотига кўра, бу улкан лойиҳа пойтахтдаги нуфузли ресторан ва тунги клублар тармоғи соҳибларидан бири — Иньиго Ониева билан ҳамкорликда амалга оширилаётган. Таклиф этилаётган клуб майдони тахминан 1000 квадрат метр бўлиб, у фақат махсус рўйхатдаги аъзолар кириши мумкин бўлган юқори даражали ёпиқ майдон сифатида фаолият юритади.
Клубнинг ички қоидалари ҳам жуда қаттиқ: мобиль телефонлар, фотоаппарат ва видео камералардан фойдаланиш мутлақо тақиқланган. Интерер эса 1950 йиллар Нью-Йорк атмосферасини эсга солувчи услубда безатилган бўлиб, концепция жиҳатидан Soho House каби эксклюзив жойларга ўхшайди. Ҳозирда охирги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва клубнинг расмий очилиши яқин кунларда бўлиб ўтади. Очилиш маросимига жаҳон миқёсидаги кўплаб машҳурлар ташриф буюриши кутиляпти.
Маълумот учун, Роналду футболдан ташқаридаги фаолияти билан ҳам миллиардлаб даромад топган спортчилардан бири ҳисобланади. У Nike, Армани каби дунёги машҳур брендлар билан йирик рекламавий шартномалар имзолаган, CR7 бренди остида кийим-кечаклар, меҳмонхоналар, парфюмерия ва спорт залларини йўлга қўйган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.