date

Икки ёш истеъдод Португалия клуби эшигини қоқмоқда

Икки ёш истеъдод Португалия клуби эшигини қоқмоқда

Қатар заминида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчиларнинг Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақа давомида ўзининг шавқатсиз прессингги, ҳаракатчанлиги ва ўйинни ҳис қилиш қобилияти билан ажралиб турган икки ўзбекистонлик иқтидор — Садриддин Ҳасанов ҳамда Сайфиддин Содиқов — Португалия футболи эътиборини ўзига торта олди.

Sports.uz сайтининг ёзишича, мазкур икки ёрқин номзодни “Брага” клуби скаутлари жиддий кузатган ва уларни расман тиббий кўрикдан ўтиш учун Португалияга таклиф қилган. Агар Ҳасанов ва Содиқов барча тест ва синовларни муваффақиятли ўтказиб олса, европалик мутахассислар уларга расмий шартнома таклиф қилиши мумкин.

Бу ўзбекистонлик ёшлар учун нафақат клуб ўзгартириш, балки Португалия чемпионати каби рақобат юқори лигада ўзини намоён этиш имконияти ҳамдир.

Турнирдаги кўрсаткичлар:

Садриддин Ҳасанов

— 5 учрашув
— 2 та гол
— 1 та аъло ассист

Сайфиддин Содиқов

 — 1 гол
— 2 та ҳал қилувчи узатма

Уларнинг ҳар иккиси U-17 терма жамоасининг энг кўзга кўринган футболчиларидан бирига айланди ва Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқишида муҳим рол ўйнади.

Португалиянинг юқори даражадаги клуб тизимига тушиш эса уларнинг ривожланиши учун янги босқич, катта майдонларга олиб чиқувчи эшик бўлиши турган гап. Муваффақиятли синовлардан ўтилса, мамлакатимиз яна икки истеъдодли легионерга эга бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икки ёш истеъдод Португалия клуби эшигини қоқмоқда