21:59 / 24.09.2017
4 568

Наҳотки, Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп очко йўқотган бўлса!?

Наҳотки, Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп очко йўқотган бўлса!?
Августнинг сўнгги куни ва сентябрь бошида ЖЧ-2018 саралашининг 2та тур ўйинлари ўтказилганини инобатга олсак, ФИФА рейтингида кескин ўзгаришлар бўлиши кутилган ҳолат эди.
Мана, 14 сентябрь куни эълон қилинган рўйхатда Германия миллий жамоаси 1-ўринга кўтарилди. Хуллас, немислар Бразилия термасини пастга тушириб юборишди.

Биз учун бироз алам қиладиган томони, яқин-яқиндагина футболи кўзга ташлана бошлаган орол давлат - Кабо-Верде миллий жамоаси умумий рейтингда биздан 2 поғона юқорига жойлашди.

Ваҳоланки, АФКнинг ушбу аъзоси ўтган ой атиги 114-ўрин (!)да эди...

Ўзбекистон миллий жамоаси охирги 1 ой давомида 5 поғона пастлади. Йўқотиш даражаси 68,35 баллга тенглиги ҳақиқий ҳолатимизни кўрсатиб беряпти, шекилли. Ҳа, бизнинг натижамиз яхши эмас, аммо Австралия термасиники янада ёмонроқ.

ЖЧ-2018 саралаши йўлидаги биттагина мағлубият «соккеруз»ни рейтингда 50-ўринга тушириб қўйди. ОФК етакчиси - Эрон термаси эса 24-қатордан бир поғона пастга сурилди.

Чунончи, форслар охирги 2та ўйинда дуранг қайд этишди ва бунинг оқибатида умумий ҳисобда 28 очко йўқотишди. Айтганча, Эрон миллий жамоаси 2015 йил август ойи рейтингида 15-ўриндан жой олиб, ўзининг рекорд кўрсаткичини қайд этганди.

Ой якунларига кўра, қитъамизда ўринлар бўйича энг яхши ўсишга Яман (Қ18 поғона), Хитой (Қ15 поғона) ва Ироқ (Қ14 поғона) жамоалари эришди.

Очколар ҳисобида олсак ҳам айнан шу 3та жамоа кўрсаткичи баланд, фақат кетма-кетлик бошқачароқ: Хитой, Ироқ, Яман. КХДР, Мальдив ва Ҳиндистон термалари ўринлар бўйича энг шиддатли қулашга юз тутган бўлса, очко йўқотишда Ўзбекистон, Мальдив ороллари ва Қувайт жамоалари олдинда.

ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичи «А» гуруҳи вакилларининг рейтингдаги мавқеи қуйидагича ўзгарди:

Эрон: -1 ўрин, -28 очко

Ж.Корея: -2 ўрин, -25 очко

Сурия: Қ5 ўрин, +42 очко

Ўзбекистон: -5 ўрин, -68 очко

Хитой: Қ15 ўрин, +117 очко

Қатар: -7 ўрин, -27 очко

ФИФА рейтингида эса энг катта ўсиш (очколар бўйича) кутилмаганда, Кабо-Верде термаси томонидан қайд этилди. Қолаверса, ушбу орол мамлакат миллий жамоаси яқин орада 67-ўриндан ҳам юқорилаши мумкин.

Оролликлар охирги 2та ўйинда ЖАР термасини бир хил - 2:1 кўринишида енгиш асносида ўз ҳисобларини 264 рейтинг очкоси билан тўлдиришди. ЖАР жамоаси аксинча, нақ 112 очко йўқотди.

Шундан хулоса чиқарсак, бу 2та ўйин 376 очколик таъсир кучига эга бўлган! Сафарда Франция термасидан очко олган (0:0) Люксембург жамоаси эса 101-ўринни банд этди.

Ушбу терма 1996 йил апрелда 93-ўринга кўтарилган ва бу унинг тарихдаги энг яхши кўрсаткичдир.

Демак, люксембургликларда олдинги интилиш учун мотивация бор. Эътиборли томони, герцоглик жамоаси жорий йил май ойида 159-ўринга тушиб кетиб, ўзининг энг ёмон натижасини қайд этганди.

Ой давомидаги ўзгаришларга қарасак, кучли ўнликда Португалия термаси 6-ўриндан 3-қаторга ва Бельгия жамоаси 9-ўриндан 5-қаторга кўтарилди. Швейцария термаси аксинча, 3-ўриндан 7-қаторга тушди.

2016 йил сентябрида кучли бешликда Аргентина, Бельгия, Германия, Бразилия ва Колумбия жамоалари бор эди, айни пайт эса у қуйидаги кўринишда: Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия. Кўриниб турибдики, Колумбия жамоаси ўз ўрнини португалияликларга бўшатиб берган.

Германияликлар йил давомида 3-ўриндан 1-поғонага кўтарилганлари билан ажралиб турибдилар. ФИФА сафида 211та аъзо ассоциация борлигини таъкидлаш керак.

Лекин уларнинг 6таси (Ангилья, Багам ороллари, Эритрея, Гибралтар, Сомали, Тонга) жамоасида умуман очко йўқ.

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (ўринлар бўйича):

1. Кабо-Верде: +47 ўрин

2. Люксембург: +35 ўрин

3. Македония: +32 ўрин

4. Кипр: +24 ўрин

5. Финляндия: +23 ўрин

6. Боливия: +22 ўрин

7. Дания: +20 ўрин

8-10. Замбия: +18 ўрин

8-10. Яман: +18 ўрин

8-10. Судан: +18 ўрин

Ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар (ўринлар бўйича):

1. Гватемала: -31 ўрин

2. Эфиопия: -24 ўрин

3-5. Сьерра-Леоне: -21 ўрин

3-5. Литва: -21 ўрин

3-5. Қозоғистон: -21 ўрин

6. Австрия: -20 ўрин

7. Экваториал Гвинея: -19 ўрин

8. Чехия: -18 ўрин

9. Латвия: -17 ўрин

10. Тринидад ва Тобаго: -16 ўрин

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (очколар бўйича):

1. Кабо-Верде: +264,12 очко

2. Дания: +165,23 очко

3. Уэльс: +137,84 очко

4. Боливия: +134,36 очко

5. Кипр: +128,98 очко

6. Люксембург: +120,25 очко

7. Португалия: +119,11 очко

8. Хитой: +116,97 очко

9. Финляндия: +111,39 очко

10. Черногория: +106,08 очко

Ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар (очколар бўйича):

1. Швейцария: -118,5 очко

2. Конго ДР: -113,37 очко

3. Жазоир: -113,15 очко

4. ЖАР: -112,57 очко

5. Гватемала: -96,48 очко

6. Исроил: -91,77 очко

7. Австрия: -91,25 очко

8. Чехия: -84,08 очко

9. Сьерра-Леоне: -82,42 очко

10. Мали: -81,32 очко

2016 йилнинг сентябрида эълон қилинган ФИФА рейтингига солиштирсак, миллий терма жамоамиз нақ 20 поғона пастлади: 49-ўриндан 69-ўринга. Ўшанда ОФК миқёсида Ж.Корея термасидан сўнг 4-ўринда тургандик. Орадан роппа-роса 1 йил ўтгач, С.Арабистони ва Хитой жамоаларини ҳам олдинга ўтказиб юбордик.

ФИФА рейтинги (топ-100)

1. Германия УЕФА 1606

2. Бразилия КОНМЕБОЛ 1590

3. Португалия УЕФА 1386

4. Аргентина КОНМЕБОЛ 1325

5. Бельгия УЕФА 1265

6. Польша УЕФА 1250

7. Швейцария УЕФА 1210

8. Франция УЕФА 1208

9. Чили КОНМЕБОЛ 1195

10. Колумбия КОНМЕБОЛ 1191

11. Испания УЕФА 1184

12. Перу КОНМЕБОЛ 1103

13. Уэльс УЕФА 1089

14. Мексика КОНКАКАФ 1085

15. Англия УЕФА 1056

16. Уругвай КОНМЕБОЛ 1043

17. Италия УЕФА 1035

18. Хорватия УЕФА 977

19. Словакия УЕФА 967

20. Ш.Ирландия УЕФА 945

21. Коста-Рика КОНКАКАФ 936

22. Исландия УЕФА 931

23. Швеция УЕФА 918

24. Украина УЕФА 888

25. Эрон ОФК 865

26. Дания УЕФА 848

27. Туркия УЕФА 842

28. АҚШ КОНКАКАФ 828

29. Голландия УЕФА 819

30. Миср АФК 815

31. Тунис АФК 810

32. Сербия УЕФА 789

33. Сенегал АФК 774

34. Ирландия УЕФА 769

35. Эквадор КОНМЕБОЛ 767

36. Босния ва Гер. УЕФА 761

37. Черногория УЕФА 749

38. Болгария УЕФА 739

39. Парагвай КОНМЕБОЛ 738

40. Япония ОФК 737

41. Руминия УЕФА 714

42. Конго ДР АФК 709

43. Шотландия УЕФА 702

44. Нигерия АФК 696

45. Камерун АФК 689

46. Боливия КОНМЕБОЛ 666

47. Греция УЕФА 665

48. Гаити КОНКАКАФ 664

49. Буркина-Фасо АФК 663

50. Австралия ОФК 662

51. Ж.Корея ОФК 659

52. Гана АФК 646

53. С.Арабистони ОФК 641

54. Кот-д~Ивуар АФК 637

55. Словения УЕФА 636

56. Марокаш АФК 635

57. Австрия УЕФА 632

58. Чехия УЕФА 630

59. Венгрия УЕФА 629

60. Панама КОНКАКАФ 618

61. Ямайка КОНКАКАФ 607

-------------------------

64. Россия УЕФА 558

65. Гвинея АФК 554

66. Албания УЕФА 551

67. Кабо-Верде АФК 548

68. Венесуэла КОНМЕБОЛ 525

69. Ўзбекистон ОФК 511

70. Кипр УЕФА 487

71. Уганда АФК 486

72. БАА ОФК 480

73. Норвегия УЕФА 472

74. Гондурас КОНКАКАФ 467

75. Сурия ОФК 465

76. Мали АФК 464

77. Беларусь УЕФА 454

78. Замбия АФК 448

79. Габон АФК 430

80. ЖАР АФК 423

81. Ливия АФК 422

82. Исроил УЕФА 420

83. Арманистон УЕФА 414

84. Эстония УЕФА 413

85. Қатар ОФК 406

86. Кюрасао КОНКАКАФ 405

87. Финляндия УЕФА 404

--------------------------------

91. Фаластин ОФК 389

92. Озарбайжон УЕФА 388

93. Фарер ор. УЕФА 384

94. Гвинея-Бисау АФК 381

95. Конго АФК 378

96. Канада КОНКАКАФ 368

97. Сьерра-Леоне АФК 366

98. Мавритания АФК 365

Р.S.: навбатдаги ФИФА рейтинги 19 октябрь куни эълон қилинади.

Фаррухбек тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наҳотки, Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп очко йўқотган бўлса!?