"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин жамоасининг "Звезда" клубига бой берилган баҳси (0:3) ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
"Кераксиз четлатишлар қайд этдик. Қаторасига икки ўйинда интизом борасида муаммога учраяпмиз. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида беллашув тақдири хатога қадар давом этарди. Афсуски, уни биз амалга оширдик. Иккинчи шайбани ўтказиб юборгач, вазиятни ўнглаш мақсадида олтинчи хоккейчини чиқардим, аммо қайтага учинчи шайбани ўтказиб юбордик. Камчиликда ёмон ўйнамадик, бироқ ҳужумда ишимиз юришмади. Чунки, "Звезда" ҳимояда яхши ҳаракат қилди.
Тошкентдаги учрашувларда бизда қулай имкониятлар бўлган эди. Биз иккита яхши баҳс ўтказиб, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Москвадаги дастлабки қарама-қаршиликда эса рақиб тотал ғалабага эришган эди. Бугун эса "Звезда"да у қадар катта устунлик бўлмади", - деди россиялик мутахассис. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди