BYD ўзининг янги флагман кроссовери Ҳиасе 08 моделини тақдим этди

Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги каталогида BYD компаниясининг янги флагман кроссовери Ҳиасе 08 ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Бу автомобилнинг сертификатлаш жараёни якунлангани ва тез орада серияли ишлаб чиқаришга тайёр эканлигини англатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги модел ўзининг улкан ўлчамлари билан ажралиб туради: узунлиги 5115 мм, кенглиги 1999 мм ва баландлиги 1800 мм. Ғилдирак базаси 3030 мм бўлган ушбу кроссовер 5 ёки 6 ўринли салон конфигурациясида таклиф этилади.
Техник жиҳатдан автомобил иккинчи авлод Бладе аккумулятори, "Годъс Эе 5.0" автоном бошқарув тизими ҳамда пневматик осма тизим билан жиҳозланган. Гибрид версияда 1,5 литрли турбомотор ва иккита электромотор ёрдамида 544 от кучигача қувват ҳосил қилувчи тизим мавжуд.
Тўлиқ электр версиясида эса қувват 795 от кучигача етади. Бир марта қувватланиш орқали 900 километргача масофани босиб ўта оладиган ушбу модел ўз синфидаги энг самарали автомобиллардан бирига айланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!