date

Хадижа Шоу Челси орзусини чилпарчин қилди: Англия кубоги ярим финали тафсилотлари

Khadija Shaw Chelsi orzusini chilparchin qildi: Angliya kubogi yarim finali tafsilotlari

Аёллар ўртасидаги Англия кубоги ярим финалида Манчестер Сити Челси устидан драматик 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувнинг асосий қаҳрамони эса яқин келажакда Челси сафига ўтиши кутилаётган ҳужумчи Хадижа Шоу бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўйин бошида Челси устунлик қилди: Эрин Кутҳберт ҳисобни очган бўлса, Сам Керр иккинчи голни киритиб, жамоасини ишончли ҳисоб билан олдинга олиб чиқди. Бироқ, ўйин сўнгида Манчестер Сити футболчилари ақлбовар қилмас иродани намойиш этишди.

86-дақиқада Марй Фовлер ҳисобни қисқартирди, кўп ўтмай эса Хадижа Шоу мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳам фаолликни сақлаб қолган Манчестер Сити, айнан Шоунинг голи эвазига ғалабани илиб кетди ва финалга йўл олди.

Ушбу мағлубият Челси учун оғир зарба бўлди, айниқса, жамоа ҳимоядаги хатолар эвазига қимматли ғалабани бой берди. Эндиликда Манчестер Сити 31-май куни бўлиб ўтадиган финалда олти йиллик танаффусдан сўнг Англия кубогини қўлга киритиш учун майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хадижа Шоу Челси орзусини чилпарчин қилди: Англия кубоги ярим финали тафсилотлари