Апрель ойи охирига қадар Тошкентдаги йирик савдо майдонлари ва жамоат жойларида қаттиқ хўжалик ва электрон чиқиндилар учун махсус контейнерлар ўрнатилади. Кейинчалик, «Дарё»нинг хабар беришича, Тошкент кўчаларида ҳаракатланувчи мобил пунктлар ҳам фаолият олиб боради.
Махсус контейнерларга ўз фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган хўжалик ёки компьютер техникаларини кейинчалик тўғри қайта ишланиши учун ташлаш мумкин.
Контейнерлар турли хилдаги чиқиндилар учун алоҳида қутичаларга эга бўлиб, ўша ердан улар мунтазам равишда утилизацияга олиб кетилади.
Лойиҳа аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида ҳам амалга оширилмоқда. Одамларга эски компьютер ёки фенни ташлаш учун атайин қаергадир бориш ноқулай ёки буни ҳеч қачон қилмайди. Биз эса шаҳарнинг барча туманларида махсус пунктларни ташкил этиш орқали аҳолининг утилизация муаммосига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини рағбатлантиришни хоҳлаймиз.
Жонибек Бердиев, «Тошрангметзавод» рангли металл чиқиндиларини йиғиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Жонибек Бердиев, «Тошрангметзавод» рангли металл чиқиндиларини йиғиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Чиқиндилар «Тошрангметзавод» бўлинмаларидаги юқори технологияли линияларда ҳам қайта ишланиши мумкин. Шундай қилиб, электрон чиқиндилар экотизимни ифлослантиришда иштирок этмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?